Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг собиқ бошлиғи полковник Абдукарим Шодиевнинг қўлга олингани ҳақидаги ахборотларни рад этди.

«Полковник Абдукарим Абдурахмонович Шодиев 2017 йилнинг август ойидан буён Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси факультет бошлиғи лавозимида хизмат фаолиятини давом эттирмоқда», — дейилади вазирликнинг расмий хабарида.

ИИВ Академияси сайти маълумотлари бўйича, Абдукарим Шодиев касбий тайёрлаш факультетига раҳбарлик қилмоқда.

Февраль охирида полковник Баҳромбек Одилов ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинлангани хабар қилинган эди.