Жума, 16 март куни Самарқанд аэропортига Turkish Airlines авикомпаниясининг биринчи тижорий рейси қўнди. Турк ташувчиси Истанбулга сешанба ва жума кунлари доимий рейсларни амалга оширади.«Истанбул-Самарқанд» рейсининг биринчи йўловчилари трапдан тушиб келмоқда. Фото: Никита Макаренко / «Газета.uz».

Меҳмонлар тантанали равишда кутиб олинди: маросимда Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Аҳмет Башар Шен ва Turkish Airlines бош менежери Билал Экши рамзий тасмани кесиб, ўзбек миллий ширинликларидан татиб кўришди.

Фото: Никита Макаренко / «Газета.uz».

Рейс Ўзбекистонга ташриф буюрувчи турк сайёҳлари оқимини ошириши мумкин. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг «Газета.uz» қўлга киритган маълумотларига кўра, 2017 йилда Ўзбекистонга 55238 нафар Туркия фуқароси ташриф буюрди, уларнинг 25281 нафари ёки ярмидан камроғи туризм мақсадида келган.

«Истанбул-Самарқанд» рейсининг илк йўловчилари Самарқанд халқаро аэропортида. Фото: Никита Макаренко / «Газета.uz».

Самолёт (Boeing 737−800 (738)) Истанбулдан 6:00 да учиб келиб, Самарқанддан 13:50 да учиб кетди. Келгуси йилдан Туркияга Бухородан ҳам учиш имконияти пайдо бўлиши мумкин.

«Икки кун муқаддам биз ўзбек расмий шахслари билан Ўзбекистондаги фаолиятимизни кенгайтириш бўйича музокаралар олиб бордик. Биз парволар сонини ошириб, шаҳарлар тармоғини кенгайтирамиз. Тез орада биз Бухорога учишни бошлаймиз. Чунки Бухоро бизнинг шаҳарларимиз тарихида жуда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, жозибадор туристик йўналишлардан ҳисобланади», — деди Turkish Airlines бош менежери Билал Экши «Газета.uz"га.

Turkish Airlines борт кузатувчилари Самарқанд аэропортида. Фото: Никита Макаренко / «Газета.uz».

"Самарқанд-Истанбул" йўналишида турк компанияси Самарқанддан Истанбулга парвозларни 2017 йилнинг 30 октябрида https://www.gazeta.uz/uz/2017/10/31/istanbul/бошлаган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиаташувчиси билан рақобатга киришади.

Turkish Airlines компаниясининг «Самарқанд-Истанбул-Самарқанд» рейси эконом синфи чипаси катта ёшли бир нафар киши учун 513 долларга тушса, худди шу йўналишда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» чиптаси 628 доллар туради, яъни 115 доллар қимматроқ (чипталар нархи Turkish Airlines ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» расмий сайтларида мос равишда 11−20 апрель ва 12−24 апрель кунларидаги маълумотлар).