15 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Остонага етиб келди. Бу ерда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади.

Давлат раҳбари матбуот хизматининг хабар қилишича, Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашув ўтказади, Қозоғистонда Ўзбекистон йилининг расмий очилиш маросимида иштирок этади.