Тошкент иккиламчи квартира бозорининг ўртача нархлари февраль ойида бир ой аввалгига нисбатан 3 фоизга қимматлашиб, квадрат метри учун 558 дан 575 ш. б. га қимматлашди. Бу ҳақда CREDO MAX ESTIMATION баҳолаш компанияси «Газета.uz"га маълум қилди.

Қишнинг сўнгги ойи якунларига кўра, ғиштли турдаги квартилар нархи 3 фоизга ошиб, 627 ш. б. га (январда — 608 ш. б.) етган бўлса, панел турдагилари нархи ҳам 3 фоизга қимматлаб, 547 ш. б. га кўтарилди (531).

Хоналар сонига нисбатан нарх таклифлари қуйидагича: бир хонали квартиралар — 567 ш. б. (+2 фоиз), икки хонали — 560 (+3 фоиз), уч хонали — 560 (+2 фоиз), тўрт ва ундан ортиқ хонали — 560 (+3 фоиз).

Бу борадаги тўлиқ маълумотларни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин.