Ўзбекистонда қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнонбоев ижодий мероси кенг ўрганилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг 13 мартдаги қарорида сўз боради.

Абай Қўнонбоевнинг «Сайланма» асарини ҳамда «Ўзбек ва қозоқ адабий алоқалари» номли адабий-таҳлилий мақолалар тўпламини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш режалаштирилмоқда.

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида «Абай ва ўзбек адабиёти» номли доимий экспозиция ташкил этилади.

Ҳар йили шоир туғилган 10 август санасида Тошкент шаҳрида ўрнатилган Абай Қўнонбоев ҳайкали пойига гул қўйиш маросими ва мушоира ўтказилади.

Бундан ташқари, ўқувчи ва талаба-ёшлар ўртасида «Абай асарларининг билимдони» иншолар кўрик-танлови ўтказилади, оммавий ахборот воситаларида Абай Қўнонбоев ҳаёти ва ижоди ҳақида туркум кўрсатув ва эшиттиришлар, мақолалар бериб борилади, учрашувлар, адабий кечалар ташкил этилади.