Ўзбекистон спорт объектларида яқин вақтларда оилавий секторлар пайдо бўлади. Миллий олимпия қўмитаси президенти, Футбол ассоциацияси (ЎФА) биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ушбу ташаббус билан чиқди.

ЎФА матбуот хизматининг хабар қилишича, болали ишқибозлар учун секторлар асосан футбол учрашувлари ўтказиладиган стадионларда ташкил этилади. Шундан сўнг янгиликни бошқа спорт мажмуаларига ҳам татбиқ этиш режалаштирилмоқда.

Хабарда қайд этилишича, бу ҳам республикада спортни оммалаштиришга қаратилган қадамлардан биридир. Ҳозирда оилавий секторлар Тошкентнинг «Локомотив» футбол клуби стадионида мавжуд.