Беҳзод Анварович Мусаев Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар қилди ДСҚ матбуот хизмати «Газета.uz"га.

Беҳзод Мусаев (1973 йилда туғилган) аввал ҳам — 2010−2011 йилларда қўмита раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган, унга қадар эса Ҳисоб палатаси раиси бўлган.

2012 йилдан ДСҚ раисининг биринчи ўринбосари лавозимида Абдусалом Абдуқаҳҳрович Юлдашев (1967 йилда туғилган) ишлаб келаётган эди, январь охирида Қашқадарё вилояти Давлат солиқ бошқармасига раҳбар этиб тайинланди.