Ўзбекистон Инновацион ривожлантириш вазирлиги барча хоҳловчиларни мамлакатда инновацияларни жорий этиш тизимини такомиллаштириш бўйича «йўл харитаси"га киритиш учун таклифларни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорликка таклиф этмоқда.

Соҳани ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшишга қизиқиш билдирганлардан мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш бўйича чораларни кўрсатиш мумкин бўлган онлайн-формани тўлдиришлари талаб қилинади.

Инновацион ривожлантириш вазирлиги президентнинг ўтган йил 29 ноябрдаги фармони билан ташкил этилган.