Тошкентда йўл-патрул хизмати инспекторларига эндиликда дарахтлар ва бошқа объектлар ортига яшириниб хизмат вазифасини бажариш қатъиян тақиқланди.

Пойтахт ИИББ ЙҲХБ сайтида хабар қилинишича, Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари, ИИББ бошлиғи Рустам Жўраев ушбу топшириқни берди.

Эслатиб ўтамиз, ИИВ ЙҲХББ вакиллари дарахтлар ортига яшириниб хизмат вазифаси қонунчиликка қай даража мос келиши тўғрисидаги саволга ходимлар ҳам очиқ, ҳам яширин ишлаш ҳуқуқига эга, дея жавоб берилган эди.

Сўнгги ҳафталарда пойтахт ЙҲХБ фаолиятида қатор янгиликлар кузатилди. Узоқ кутилган тўхтаб туришни тақиқловчи йўл белгиларини инвентаризациядан ўтказиш, бошқарма сайтини очиш, у орқали ЙҲҚ бузилиши ҳолатлари тасвирланган видеоёзувларни юбориш мумкинлиги катта ўзгаришлардан бўлди. Маҳкаманинг ўзи интернет фойдаланувчилари билан фаол алоқаларни йўлга қўйди.