Сурхондарё вилояти Жанубий Корея фуқаролари ташриф буюриши учун хавфли йўналишлар рўйхатидан чиқарилди, дея хабар қилди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси. Бунга қадар ушбу ҳудуд хавф юқори бўлган зонага киритилган ва ташриф буюриш тавсия қилинмаган.

Корея Республикаси элчиси Квон Ён-У вилоятга ташриф буюриб, инфратузилмалар билан танишди ва туризм саноатини ривожлантириш, хусусан туризм полицияси фаолияти ҳамда туризм хавфсизлиги концепцияси тўғрисидаги маълумотларга эга бўлди.

2 мартдан Корея Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Термизни ва Афғонистон билан чегарадош туманларни Корея фуқароси саёҳат вақтида ўта диққат қаратиши лозим бўлган ҳудуд рўйхатига киритиш тўғрисидаги қарорни бекор қилди.