10 март куни Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида Афғонистон фуқароси Муҳаммадсодиқ Рўзигелди ўғли (1983 йилда туғилган) 20 кг 342 гр опийни сотаётган вақтда қўлга олинди.

Олиб қўйилган гиёҳвандлик моддаси қўшни Афғонистондан контрабанда йўли билан олиб ўтган, дея хабар қилди ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Кенг қамровли тезкор-қидирув тадбири ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси томонидан Миллий гвардия ва МХХ Чегара қўшинлари ҳамкорлигида ўтказилди.