1 июндан телекоммуникация операторлари ва провайдерлари томонидан алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида талаблар, стандартлар ва хизматлар сифати бузилгани учун жарималарнинг янги ҳажмлари жорий этилади. Бу ҳақда Norma.uz Вазирлар Маҳкамасининг 7 мартдаги қарорига таяниб хабар қилди.

Рўйхат кабель ва эфир-кабель телеузатувлар, мобил алоқа, маълумотлар узатиш тармоқлари, халқаро овозли трафик, статистика ҳисоботлари хизматларини кўрсатиш соҳаларидаги қоидабузарликлар билан тўлдирилди.

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси қоидабузарликларни аниқлаб, ҳисоблаб чиқади.

Жарималар рўйхати (рус тилида)