Тошкент ички ишлар органлари тизимидаги ўзгаришлар улар нуфузини ва аҳоли билан муносабатлари яхшилайди, деди Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари, Тошкент ИИББ бошлиғи Рустам Жўраев шанба куни биринчи марта ўтказилган журналистлар билан очиқ мулоқотда.

«Ҳақиқатдан ҳам, айтиш мумкинки, аҳоли ва ички ишлар органлари ўртасида қандайдир тўсқинлик бор, — деди Рустам Жўраев аҳолининг ички ишлар органларига нисбатан муносабати тўғрисидаги саволга жавоб қайтарар экан. — Биз ҳуқуқбузарларга қарши курашдим, аммо халқ билан мулоқот, тўғри муносабатлар эътиборсиз қолдирилди. Ўйлайманки, бу катта комплекс муаммо, уни ҳар томонлама ўрганиш зарур».

«Ички ишлар органлари ходимлари ўз вазифасини ҳалол, адолатли ва қонун доирасида бажариши ва одамларнинг муаммолари билан яшаши лозим», — дея таъкидлади у.

Рустам Жўраев ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш хизматлари обрўсини яхшилаш бўйича улкан ишлар олиб борилаётганини маълум қилди. У яқин вақтларда фуқаролар улар ишидаги ўзгаришларни ҳис этишларига ваъда берди.

«Одамлар ички ишлар органлари, йўл-патрул хизматлари ходимлари ўз мажбуриятларини қорда ҳам, саратонда ҳам адо этишларига кўникишган. Эҳтимол, уларга фуқаролар билан мулоқотда хайрихоҳлик етишмаётгандир. Одамлар бизга ҳимоячилар сифатида қарашлари керак. Биз шериклик даражасини оширишимиз керак», — деди ички ишлар вазири ўринбосари.

«Биз ҳатто ҳуқуқбузарлар билан ҳам хушмуомала бўлишимиз керак, улар барибир қонун олдида жавоб беришади. Биз ижрочилармиз. Агарда улар хато қилишган бўлса, тушунтириш керак. Жазони суд тайинланди, ҳуқуқбузар қонун олдида жавоб бериши керак, бизнинг олдимизда эмас. Буни ички ишлар органлари ходимлари ҳам тушунишлари керак», — дея таъкидлади Рустам Жўраев.