Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбeкистон ҳукумати билан Тожикистон ҳукумати ўртасида фуқароларнинг ўзаро кeлиб кeтишлари тўғрисидаги битимнинг қўлланиши юзасидан изоҳни эълон қилди.

Икки давлат фуқароларининг 30 кунгача визасиз ўзаро сафар қилишлари мумкинлигини кўзда тутувчи ҳужжат 9 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега давлат ташрифи жараёнида имзоланган эди.

Битим қўлланиши учун томонларнинг ички тартиб-қоидалари (тасдиқлаш / ратификация қилиш) якунланиши керак, дейилади хабарда. Шартнома кучга кириш санаси қўшимча равишда эълон қилинади.

«Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Тожикистон томони билан биргаликда тегишли тартибларни тезда жорий этиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширади», — дея қайд этилади хабарда.