9 март куни Қозоғистонда 5 мартда содир бўлган ЙТҲда ҳаётдан кўз юмган икки нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасадлари иккита махсус автомобилда Андижон вилояти Асака туманига етказилди, дея хабар қилди ФВВ матбуот хизмати.

Ҳалок бўлган Исоқов Зоҳиджон Мансурович (1978 йилда туғилган, ҳайдовчи) ва Юлдашев Қодиржон Комилович (1975 йилда туғилган, йўловчи) ўзлари яшаган ҳудудда дафн этилди.

ЙТҲ 5 март куни 10:50 да Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Олке посёлкаси ҳудудида «Самара-Чимкент» автомобиль йўлининг 778-километрида содир бўлди. Санкт-Петербургдан Тошкентга ҳаракатланиб келаётган Opel Astra (рақами 505 198 RUS) енгил автомобили «КАМАЗ» русумли (D 432 ADA 04) юк машинаси билан тўқнашиб кетди.