10 март куни Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги янги элчиси этиб тайинланган Саидикром Ниязходжаев Тошкентдан Остонага жўнаб кетди, дея хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.
Ушбу тайинловга қадар Саидикром Ниязходжаев (1965 йилда туғилган) 2015 йилдан бери ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

ТИВга келишга қадар эса Президент девони, ҳукумат тузилмаларида турли масъул лавозимларда, хусусан давлат маслаҳатчиси ўринбосари ва иқтисодиёт вазири ўринбосари бўлиб ишлаган.

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги аввалги элчиси Икром Назаров эди.