Ўзбекистон умумтаълим мактабларида баҳорги таътил 18 дан 25 мартгача давом этади, дея хабар қилди Халқ таълими вазирлиги «Газета.uz"га. Тўртинчи чорак 26 мартдан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонликлар наврўз байрамида кетма-кет беш кун дам олади: 18 март — календарь бўйича дам олиш куни, 19 март — 17 мартдан кўчирилган дам олиш куни, 20 март — қўшимча ишланмайдиган кун, 21 март — ишланмайдиган байрам куни ва 22 март — 24 мартдан кўчирилган дам олиш куни.