Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк бор Уругвай жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказади, дея хабар қилди Футбол ассоциацияси матбуот хизмати. Ушбу учрашув «оқ бўрилар"нинг жаҳон чемпионлари билан ҳам илк ўйини ҳисобланади.

Учрашув 7 июнь куни Уругвай пойтахти Монтевидеода бўлиб ўтади. Уругвай 2018 йилги жаҳон чемпионатида Россия, Саудия Арабистони ва Миср билан «А» гуруҳидан жой олган.

Аввалроқ миллий термалар фақатгина ёшлар жамоалари даражасида учрашган.

Ўзбекистон, шунингдек 23 март куни Сенегалга, 15 май куни Эронга қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказади.