Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ан-26 ҳарбий-транспорт самолёти қулаши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга ҳамдардлик мактуби йўллади, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати. Давлат раҳбари марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этди.