Март охирига қадар Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарув операцияларини ўтказишдаги ҳаракатларни қайд қилиб борувчи экшн-камералар билан таъминланади. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилди.

Камералар қутқарув ва бошқа тезкор операцияларни ўтказиш жараёнида қутқарувчилар ҳаракатларини таҳлил қилиш орқали келгусида эҳтимолий хатоларнинг олдини олишга қаратилган.

Митти экшн-камералардан ҳозирда Андижон, Бухоро, Наманган ва Тошкент вилояти қутқарув бўлинмаларида фойдаланилмоқда.