Хитойнинг Шаньдун провинциясида жойлашган Циндао шаҳрида 28 февраль куни Ўзбекистон ваколатхонасининг очилиши бўлиб ўтди, дея хабар қилди мамлакатнинг ХХРдаги элчихонаси. Маросимда Ўзбекистон элчиси Бахтиёр Саидов иштирок этди.

Хитойнинг 19 та провинциясини қамраб олувчи ваколатхонанинг асосий вазифаси мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестицион ва маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек ўзаро туристлар оқимини оширишдан иборат.

Идорада фаолият кўрсатувчи виза маркази шарофати билан Ўзбекистонга ташриф буюришга қизиқиш билдирган Хитой фуқаролари учун визани расмийлаштириш соддалашади.

Таълим соҳаси ваколатхона фаолияти йўналишларидан бири ҳисобланади. SICAS (StudyinChinaAdmissionSystem) ҳукумат дастури Хитойда таълим олишга қизиқиш билдирган Ўзбекистон ёшлари учун қўшимча имкониятларни очади.

Циндаодаги ваколатхона очилган куни Ўзбекистон ва Хитой бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда ХХРнинг 20 дан ортиқ компанияси иштирок этди.