4 март куни 17:00 да Тошкент Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига «Қашқадарё миллий таомлари» кафеси яқинида эркак киши Салор каналида чўкаётгани ҳақидаги хабар келиб тушди.

Ҳодиса жойига зудлик билан етиб келган ғаввослар чўкаётган эркакни қутқариб қолишди. Сунъий нафас берган қутқарувчилар унинг юрак фаолиятини қайта тиклашга муваффақ бўлди.

Кейинги шифокор ёрдамини кўрсатиш учун эркак Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилди, дея хабар қилди Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати.