5 март куни Наманган вилояти Норин туманидаги «Тошлоқ гранд» фермер хўжалиги ҳожатхонасидан онаси томонидан ташлаб кетилган янги туғилган чақалоқ топилди. Уни ушбу фермер хўжалигининг ишчиси қутқариб қолган, дея хабар берди ИИВ матбуот хизмати.

Фермер хўжалигида ёлланиб ишлаётган Б. Холмирзаева боғдаги ҳожатхонада қиз бола чақалоқни дунёга келтириб ҳожатхонага ташлаб юборган. А. Тулашев эса чақалоқ овозини эшитиб, уни қутқарган.

Чақалоқ ва унинг онаси туман марказий туғруқхонасига етказилган.