Ўзбекистон Олий судининг расмий вакили Азиз Обидов томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, журналист Бобомурод Абдуллаев иши бўйича 5 мартга белгиланган суд жараёни кўчирилди.

Мазкур киш бўйича мажлисни 7 март куни 14:30 да ўтказиш режалаштирилган.

Аввалроқ Жиноят кодексининг 159-моддасида (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган Бобомурод Абдуллаев, Ҳаётхон Насриддинов, Шавкат Оллоёров ва Равшан Салаевга нисбатан суд иши жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судьяси Зафар Нурматов ва халқ маслаҳатчилари раислиги остида ўтказилиши хабар қилинган эди.