Ўзбекистонда «Инновацион фаолият тўғрисида"ги қонунни қабул қилиш режалаштирилмоқда. Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан тайёрланган қонун лойиҳаси 1 март куни халқ муҳокамаси учун эълон қилинди.

Лойиҳага кўра, қонундан кўзланган мақсад инновацион фаолият субъектлари, давлат ҳокимияти органлари ва инновацион маҳсулотлари истеъмолчилари ўртасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Ҳужжат лойиҳаси инновацион фаолият соҳасида давлат сиёсатини қайд этади. Унинг асосий мақсади инновацион фаолият учун қулай шароитларни яратиш, жумладан мамлакатнинг илмий-техник салоҳиятидан самарали фойдаланиш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида илмий-техник ишлар натижаларини жорий этишдан иборат.

Миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш, жамиятнинг интеллектуал ресурсларидан самарали фойдаланган ҳолда аҳолининг сифатли турмуш кечиришини таъминлаш; миллий иқтисодиётни инновацион ривожлантиришни рағбатлантирувчи ҳуқуқий бошқарувни таъминлаш, инновацион фаолият соҳасида миллий ва иқтисодий хавфсизликни таъминлаш, инновацион фаолиятини амалга ошириш учун қулай шароитларни яратиш, жумладан ушбу соҳага инвестицияларни жалб қилиш ва бошқалар — инновациялар соҳасида олиб бориладиган сиёсатнинг асосий вазифалари ҳисобланади.

Қонун расман эълон қилиниши режалаштирилган 20 декабрдан кундан кучга киради. Лойиҳа муҳокамаси 20 мартга қадар давом этади.