Тошкент Ички ишлар бош бошқармаси Facebook ижтимоий тармоғини мониторинг қилиш ва унда эълон қилинган маълумотларга муносабат билдириш амалиётини бошлади, дея хабар қилинди ИИББдан «Газета.uz"га.

Ишлар ИИББ матбуот хизматининг яқинда очилган расмий саҳифаси, шунингдек турли гуруҳларда олиб борилиб, маҳкама изоҳлар, жавоблар ва тушунтиришлар бериб боради.

ИИББ матбуот хизмати жавобларига намуна.

Бугунги кунда қадар ИИББ Facebook`да эълон қилинган маълумотлар асосида, жумладан тўй кортежи маъмурий жавобгарликка тортилди, машина ғилдираклари остига ўзини ташловчи фирибгарлар тўғрисидаги мурожаатга муносабат билдирилди. Душанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида ИИББ матбуот хизмати светофорнинг қизил чироғидан ўтиб кетган Matiz ҳайдовчиси ҳақида ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлигига маълумот берилгани хабар қилинди.

«Биз яқинда ижтимоий тармоқларни мониторингини юритиб, бизнинг фаолиятимизга тааллуқли материалларга муносабат билдиришни бошладик», — деди ИИББ вакили «Газета.uz"га.

5 март куни ИИББ сайти тест режимида иш бошлади. Тез орада унинг фуқаролар йўл ҳаракати қоидабузарликлари ҳақида хабар қилишлари учун «Мобиль репортёр» бўлими иш бошлайди.