Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги «Фан тўғрисида"ги қонун лойиҳасини муҳокама учун эълон қилди. Мазкур ҳужжатнинг мақсади — мамлакат ижтимоий-иқтисодий вазифаларини ҳал этиш ва миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини оширишни таъминлаш учун фан ва фан-техник фаолиятни тартибга солишдан иборат. Муҳокама 20 мартгача давом этади.

Унда давлатнинг илм-фан соҳасидаги фаолиятни давлат томонидан тартибга солинишининг асослари қуйидагича келтирилган: «миллий илм-фанни ривожлантиришга кўмаклашиш, фан ва техниканинг иқтисодиётни ривожлантиришдаги улушини ошириш, фан, таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ўзаро алоқаларни соддалаштириш.

Ҳужжатда фан ва фан-техник фаолият субъекти ва объекти, олимларнинг ҳуқуқий мақоми, фан ва фан-техник фаолият субъект ва объектларини ижтимоий таъминлаш белгилаб олинган.

«Фан тўғрисида"ги қонун лойиҳаси