Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2 март куни Армен Саркисянни Арманистон Президенти лавозимига сайлангани билан табрийлади, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев ўз қутловида ўзаро ҳурмат ва англашув тамойилларига асосланган Ўзбекистон-Арманистон муносабатлари бундан буён ҳам халқлар манфаатлари йўлида изчил мустаҳкамланиб боришига ишонч билдирди.

Армен Саркисян 1996−1997 йилларда Арманистон бош вазири бўлган. Арманистоннинг қатор давлатлардаги элчиси лавозимида ишлаган. У 9 апрель куни ўз вазифасини бажаришга киришади.