27 февраль куни Украина Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлигида Ўзбекистон ва Украина ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари юзасидан консультация ўтказилди, дея хабар қилди Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

Ташқи савдо вазирининг ўринбосари Сохиб Саифназаров бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясини Украина Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирининг ўринбосари Наталя Микольска қабул қилди.

Томонлар консултация давомида икки ёқлама савдо ҳажмини тубдан оширишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар шунингдек, бошқа Ўзбекистон-Украина савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалаларига қаратилган муҳим масалаларни муҳокама қилдилар.

Консультация сўнгида томонлар минтақалараро ҳамкорлик механизмини йўлга қўйиш, жорий йилнинг учинчи кварталида навбатдаги савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Украина Ҳукуматлараро комиссияси йиғилишини шунингдек, Тошкент шаҳрида икки мамлакат ишбилармон доира вакиллари иштирокидаги бизнес-форумларни ўтказишга келишиб олдилар.