Uzbek Tigers ярим профессионал бокс клуби Жаҳон бокс серияси (WSB) VIII мавсуми учинчи тури доирасида Colombian Heroicos устидан ғалаба қозонди. Тошкентда бўлиб ўтган учрашув4:1 ҳисобида якунига етди.

Ўзбекистонликларнинг биринчи жанги мағлубият билан бошланди, бироқ қолган тўртта беллашувда мезбонлар ғолиб бўлди (видео).

Uzbek Tigers 4:1 Colombian Heroicos

  • Худойназар Файзов — Сейбер Авила — 0:2 (46/48, 46/48, 47/47);
  • Шунқор Абдурасулов — Дуван Сулета — муддатидан олдин ғалаба, 4- раунд (жангни давом эттиришдан бош тортиш);
  • Маҳмуд Ғоипов — Александр Рангель — муддатидан олдин ғалаба, 4- раунд (жангни давом эттиришдан бош тортиш);
  • Бектемир Мелиқўзиев — Мотоа Карабали — 3:0 (49/46, 49/46, 49/46);
  • Баҳодир Жалолов — Кристиан Сальседо — 3:0 (50/44, 50/44, 50/44).

Уч тур якунлари бўйича «Ўзбек йўлбарслари» «А» гуруҳида олти очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Қўшимча кўрсаткичлар билан кубалик боксчилар биринчи ўринни эгаллаб турган бўлса, колумбияликлар учинчи (4), венесуэлаликлар (4) тўртинчи ўринни банд этди.

Uzbek Tigers жамоасининг навбатдаги баҳслари 23 март куни сафарда Colombian Heroicos жамоасига қарши кечади.