Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси эстониялик мутахассис Игорь Чикинёв билан меҳнат шартномасини имзолади. У шпагада қиличбозлик бўйича миллий терма жамоа бош мураббийи бўлди, дея хабар қилинди федерациядан «Газета.uz"га.

Игорь Чикинёв — қиличбозлик дунёсида ҳурматли мураббий. Яқин вақтга қадар у шпага бўйича Эстония термасига мураббийлик қилган. Жаҳон чемпионлари, Олимпия ўйинлари совриндорларини тарбиялаб чиқарган. Швеция терма жамоаси мураббийи бўлган.

«Бўш қуруқ ваъдалар бермайман, бироқ олдимизда 2020 йилги Олимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритиш вазифаси турибди», — деди Игорь Чикинёв.