24 февраль — 1-март кунлари Тошкент шаҳрида Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари делегациялари ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди, дея хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

24 февраль куни Фарғона шаҳрида имзоланган Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Тожикистон ҳукуматлараро комиссияси қўшма мажлиси Баённомаси ижроси доирасида ишчи гуруҳлари томонидан Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегарасининг айрим участкалари тўғрисида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги шартнома лойиҳасига иловалар тайёрланди.

Ушбу ҳужжат Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга бўлажак давлат ташрифи давомида имзоланиши режалаштирилмоқда.