Ўзбекистон ФВВ 1 март куни Қозоғистоннинг Манғистау вилоятида содир бўлган ЙТҲда ёниб кетган Lada Largus автомобилида бўлгани тахмин қилинаётган фуқароларнинг дастлабки рўйхатини эълон қилди.

1. Аллаёров Расулбек Кузибоевич, 23.02.1981 йилда туғилган. — яшаш жойи: Хоразм вилояти, Шовот тумани Гулчи кўчаси 19 уй (ҳайдовчи).

2. Душамов Зокир Куранбоевич, 11.04.1977 й.т. — яшаш жойи: Хоразм вилояти, «Чукли» ҚФЙ, «Тукмангит» МФЙ, рақамсиз уйда (йўловчи).

3. Раҳимов Шерзод Сапарбоевич, 12.07.1980 й.т. — яшаш жойи: Хоразм вилояти, Шовот тумани, «Гулистон» шаҳарчаси, рақамсиз уйда (йўловчи).

4. Бекназаров Мардонбек Хушнуд ўғли, 27.10.1995 й.т. — яшаш жойи: Хоразм вилояти, Боғот тумани, «Найман» ҚФЙ, рақамсиз уйда (йўловчи).

5. Мадаминов Ғайрат Розматович, 13.10.1985 й.т.- яшаш жойи: Хоразм вилояти, Гурлан тумани, «Гурлан» шаҳарчаси, Махтумқули кўчаси 34 уй (йўловчи).

6. Балтаев Маҳмуджон Сабуржон ўғли, 21.09.1995 й.т.- яшаш жойи: Хоразм вилояти, Янгиариқ тумани, «Остоно» ҚФЙ, рақамсиз уйда (йўловчи).

ФВВ ҳодиса тўғрисида маълумот олиш мумкин бўлган тезкор алоқа рақамини ишга туширди: (+998 71) 147−10−50.

1 март куни 6:00 да Қозоғистоннинг Манғистау вилояти Манғистау тумани Шетпе қишлоғида «Актау-Бейнеу» автомобиль йўлида Lada Largus (давлат рақами 90 S830JA) автомобили ва Shacman (рақами 737 DPA/12) юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. ЙТҲ натижасида автомобиль ёниб кетган, ҳодиса жойида етти киши, жумладан олти нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган.