1 март, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи арафасида ўзбек-тожик чегарасида тўққизта чегара-ўтказиш пункти ўз фаолиятини қайтадан бошлади. Улар «Жартепа» («Саразм»), «Қушкент» («Ўра-Тепа»), «Учқўрғон» («Ҳавотоғ»), «Ҳавастобод» («Зафаробод»), «Бекабод» («Ҳаштяк»), «Поп» («Навбунёд»), «Равот» («Равот»), «Гулбаҳор» («Айваж») автомобиль ўтказиш пунктлари ва «Амузанг» («Ҳошади») темир йўли ўтказиш пунктидир.

Пунктларнинг очилиш маросимлари байрамона муҳитда ўтди, уларда расмий шахслар ҳамда қўшни республикада беш кунгача визасиз бўлиш имконига эга чегарадош туманлари аҳолиси иштирок этди. Икки мамлакат фуқаролари Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега ташрифи якунлари бўйича визасиз режим жорий этилишини кутмоқда. Чегаралардан репортажлар ЎзА мухбирлари томонидан тайёрланди.

«Жартепа» (Самарқад вилояти) ва «Саразм» (Сўғд вилояти)

Фото Алишер Исроилов (ЎзА)


«Ҳавастобод» (Сирдарё вилояти) и «Зафаробод» (Сўғд вилояти)

Фото: Фурқат Тошматов (ЎзА)


«Поп» (Наманган вилояти) ва «Навбуньёд» (Сўғд вилояти)

Фото: Хотам Мамадалиев (ЎзА)