«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси Наврўз байрами нишонланадиган кунлар — 18−22 мартда республика ичида амалга оширилувчи қатновлар, жумладан тезюрар Afrosiyob поезди чипталарига чегирмалар эълон қилди.

Кўрсатилган саналарга чипталарни расмийлаштиришда 50 фоизгача миқдорда чегирмалар (оилалар, гуруҳлар, ўқувчи ва талабалар, пенсионерлар учун) тақдим этилади.

Аввалроқ «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авикомпанияси ҳам Наврўз байрами нишонланадиган кунларда ички рейсларга 30−50 фоиз миқдорда чегирмалар жорий этилишини эълон қилган эди.

28 декабрь куни Ўзбекистон Президенти шавкат Мирзиёев «Расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва 2018 йилда дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги фармонни имзолаган эди. Ушбу ҳужжатда байрам кунлари транспорт ва меҳмонхона хизматларига чегирмалар жорий этилишини кўзда тутилган.