Жаҳонгир Жўраевич Хотамов беш йил муддатга Хоразм вилояти прокурори лавозимига тайинланди. 27 февраль куни Ўзбекистон бош прокурори шу ҳақдаги буйруқни имзолади, дея хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Жаҳонгир Хотамов аввал Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган (2017−2018 йиллар), унгача эса Жиззах вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари бўлган (2016−2017).

Ушбу лавозимда у бир неча кун муқаддам Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятлар ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланган Акмалхўжа Мавлонов ўрнида фаолият олиб боради.