1 март куни Ўзбекистон ҳудудида ёмғир ёғиши, айрим жойларда кучайиши ва чақмоқ чақиши кутилмоқда. Айрим жойларда шамол тезлиги 17−22 м/с дан 23−28 м/с гача кучаайиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўзгидрометга таяниб хабар қилди.
1 март куни ҳаво ҳарорати кечаси +4…+9 даража, кундузи — +9…+14 даража бўлиши, 2 март куни эса кечаси 0…+5, кундузи — +7…+12 даража атрофида бўлиш кутилмоқда.

1−2 март кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд.
ФВВ хавфсизлик чораларига риоя этиш, фавқулодда ҳолатлар вужудга келган тақдирда (+99871)1471050 рақамига қўнғироқ қилишни сўрамоқда.
1−2 март учун об-ҳаво башорати.