«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси ўз лоукастерини яратади, дея хабар қилди МАК раисининг биринчи ўринбосари в. Б. Умид Ҳусанов чоршанба куни бўлиб ўтган Халқаро пресс-клуб йиғилишида.

«Ўйлайманки, жорий йилда ушбу масала ёпилади», — деди Умид Ҳусанов.

Ҳозирда миллий авиаташувчи жаҳон тажрибаси, жумладан Россиянинг «Аэрофлот» авиакомпанияси ва унинг лоукастери «Победа» тажрибасини ўрганмоқда.

Умид Ҳусанов Тошкентдан Москвага авиачипта нархи тахминан 100 доллар атрофида бўлишини маълум қилди.

Лоукастер асосан Россия, Туркия ва Мисрга қатновларни амалга оширади, дея маълум қилди МАК вакили.