Ўзбекистон илк бор 2021−2023 йилларда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши аъзолигига сайланишни режалаштираётганини маълум қилди. Бу ҳақда 26 февраль куни Женевада кенгашинг 37-сессиясида адлия вазири Русланбек Давлетов маълум қилди.

Адлия вазирлиги ахборот хизматининг «Газета.uz"га хабар қилишича, бундай қарор мамлакатда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳолатини сифат жиҳатдан яхшилаш, бу соҳада Ўзбекистоннинг халқаро ҳамкорлигини сезиларли фаоллаштириш, шунингдек республикада амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисидаги халқаро ташкилотларнинг ижобий баҳосини олиш бўйича мақсадли ишлар доирасида қабул қилинди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш — БМТ тизимидаги ҳукуматлараро орган бўлиб, 2006 йилнинг 15 мартида ташкил этилган. Унинг таркибидан 47 давлат ўрин олган бўлиб, БМТ Бош Ассамблеясининг кўпчилик аъзолари томонидан тўғридан-тўғри яширин овоз бериш йўли билан уч йил муддатга сайланади. Бунда номзод давлатларнинг инсон ҳуқуқлари ҳимоясига қўшга улуши, кўнгилли мажбуриятлари ва ваъдалари ҳисобга олинади.