26−27 февраль кунлари Афғонистон Ислом Республикасининг Энергетика ва сув ресурслари вазирлиги ташаббусига кўра Термиз шаҳрида Ўзбекистон ва Афғонистоннинг сув масалалари бўйича идоралари муттахассислари учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув чоғида Амударё бўйи соҳилини мустаҳкамлашга қаратилган чоралар юзасидан фикр алмашилди, дея хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Музакараларда Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлиги ва Афғонистон Энергетика ва сув ресурслари вазирлиги вакиллари даражасида тажриба алмашинув ва мунтазам учрашувлар ташкиллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Баҳорги мавсумда Сирдарё ва Амударё дарёлари ҳавзаларида сув тошқинлари хавфи ортади. 2017 йилда сув тошқинларидан ҳимояланишга 62 млрд сўм ажратилди, аэровизуал кузатувлар ва ер усти текширувларини ўтказиш йўли билан хавфли геологик жараёнлар ва гидрометеорологик ҳодисалар мониторинги кучайтирилди.