Ўзбекистон Элчихонаси Қозоғистоннинг ваколатли органлари билан биргаликда 26 февралга ўтар кечаси Ақтўбе вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси натижасида жабрланган Ўзбекистон фуқароларига ёрдам бериш бўйича тегишли тадбирларни амалга оширди, дея хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Ҳозирги пайтда автобусда ҳалокатга учраган 25 нафар ўзбекистонлик йўловчиларга ўз ватанига қайтиши учун кўмак кўрсатилди. Жабрланган 7 нафар фуқаро Хромтау шаҳрининг марказий туман касалхонасидан даволаниб чиқди. Уларнинг соғлиғи қониқарли дея баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Краснодар-Чимкент» йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган Mercedes йўловчи автобуси Хромтаус туманида «Самара-Чимкент» автомобиль йўлининг 810-километрида ағдарилиб кетган эди.