Акмалхўжа Юсупович Мавлонов Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи этиб тайинланди. Маҳкама матбуот хизматининг хабар қилишича, Ўзбекистон Президенти 21 февраль куни шу ҳақдаги фармонни имзолади.

Акмалхўжа Мавлонов 2017 йил октябридан Хоразм вилояти прокурори, унгача эса Сирдарё вилояти прокурори ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.

2016 йил декабридан департаментга Зоҳид Дусанов раҳбарлик қилиб келаётган эди. У 2011−2016 йилларда Давлат божхона қўмитаси раиси, 2008−2011 йилларда эса худди шу департамент бошлиғи бўлган.