22 евраль куни 15:40да Тошкентда номаълум шахс «1009» маълумот хизматига қўнғироқ қилиб, метрони портлатишга таҳдид қилди, дея хабар берди Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.

Абонент ўзини Дониёр Холиқов деб таништириб, агарда турмуш ўртоғи 20 дақиқа ичида фарзандини олиб келмаса, метрода портлаш содир бўлишини маълум қилади. Шундан сўнг у гўшакни қўйиб қўяди.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида қўнғироқ қилган шахс Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилувчи Дониёр Холиқов бўлиб чиқди.

Пойтахт ИИББдан «Газета.uz"га маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан терговгача текширув ўтказилмоқда.