«Ҳисор» давлат қўриқхонаси ҳудудига ўрнатилган фотоқопқонлар табиий яшаш муҳитидаги ёввойи йиртқич ва қушларни тасвирга олди. Фотосуратлар Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Facebook-саҳифасида эълон қилинди.

Ҳисор қўриқхонаси Қашқадарё вилоятида, Ҳисор тоғ тизмасининг ғарбий қияликларида жойлашган. Ўзбекистондаги энг йирик қўриқхоналардан бирининг майдони 80,9 минг гектарни ташкил этади.

Қўриқхонада балиқларнинг 2 тури, ҳам сувда, ҳам қуруқликда яшовчилар ва судралиб юрувчиларнинг 19 тури, қушларнинг 214 тури ва сут эмизувчиларнинг 32 тури яшайди. Умуртқасизларнинг олти тури, қушларнинг етти тури, балиқларнинг бир тури ва сут эмизувчиларнинг ўн тури Ўзбекистоннинг Қизил китобига киритилган. Қор қоплони, Туркистон силовсини, Ўрта Осиё қундузи, Тянь-Шань қўнғир айиғи, Амударё форели шулар жумласидан.

Ҳисор қўриқхонасига фотоқопқонлар 2013 йилда ўрнатилган, 2014 йилда уларга видеокамералар ҳам қўшилган. Бугунги кунда қўриқхонада 7 та видеокамера ва 36 та фотоқопқон мавжуд.

Фото

Тянь-шань қўнғир айиғи.


Сибир то эчкиси.

Туркистон силовсини.

Оқ бошли қумой.