Ўзбекистон жорий йилда суверен кредит рейтингини қўлга киритган шароитда илк бор еврооблигацияларга 200 дан 300 млн долларгача миқдорда маблағ киритишни режалаштирмоқда, дея хабар қилди Bloomberg агентлиги бош вазир ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоровга таянган ҳолда.

Citigroup (АҚШ) рейтинг олиш учун «Йўл харитаси"ни тайёрлаш бўйича тегишли меморандум имзоланди. Евробондлар бозорига чиқиш ҳамда облигациялар ҳажми тўғрисидаги якуний қарор Президент томонидан қабул қилинади, дея қайд этди бош вазир ўринбосари.

Аввалроқ Жамшид Қўчқоров суверен рейтинг Ўзбекистонга пул олиш учун эмас, балки ўзига хос бенчмаркини яратиш учун зарурлигини таъкидлаб ўтган эди. Рейтинг олинганидан сўнг Ўзбекистоннинг йирик компания ва банклари худди шундай рейтинг олиш ав бозорга маблағларни жалб қилиш имкониятига эга бўлади.