Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 21 февралдаги фармони билан Эркабай Аминович Таджиев мамлакат бош прокурорининг биринчи ўринбосари, Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов — бош прокурор ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура сайтида хабар қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Эркабай Таджиев ноябрдан бош прокурор ёрдамчиси, унгача бир йилга яқин муддат Қорақалпоғистон прокурори лавозимида фаолият кўрсатган.

Саидлазиз Саидкаримов аввал Бош прокуратуранинг ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.