Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган Жасур Арипов Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон Президенти 21 февраль куни шу ҳақдаги қарорни имзолади, дея хабар қилди ДБҚ матбуот хизмати «Газета.uz"га.

Бунга қадар ДБҚ раисининг биринчи ўринбосари лавозимида Бахтиёр Раимов фаолият кўрсатиб келаётган эди.