2017 йил мартидан Инвестициялар бўйича давлат қўмитасини бошқариб келаётган Азим Аҳмедходжаев Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда «Газета.uz"нинг ҳукуматдаги ахборот манбаси хабар қилди.Шерзод Шерматов.

2017 йил февралидан АКТ вазирлигига раҳбарлик қилиб келаётган Шерзод Шерматов эса инновацион ривожланиш вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Янги вазирлик 29 ноябрь куни ташкил этилди.

Суҳроб Холмуродов.

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси лавозимига бош вазир ўринбосари, Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари комплекси раҳбари Суҳроб Холмуродов тайинланди. У бош вазир ўринбосари лавозимини сақлаб қолди.

Инвесциялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига аввал иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган Суннатулла Бекенов номзоди тасдиқланди. Тикланиш ва тараққиёт фондининг собиқ раҳбари Шуҳарт Вафоев ва Давлат инвестициялар қўмитаси раисининг собиқ биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов қўмита раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Миродил Сангилов ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг ривожлантириш вазирининг «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасини амалга оширишга масъул бўлган ўринбосар лавозимидан озод қилинди.

Азим Аҳмедходжаев (1979 йилда туғилган) — Тошкент давлат иқтисодиёт университети битирувчиси (2002 йил). 2016 йил майидан 2017 йил мартига қадар «Асака» банки бошқаруви раиси бўлган. Аввалроқ — 2011 йил майидан — Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бошқаруви раиси ўринбосари, сўнгра бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган.

Шерзод Шерматов (1977 йилда туғилган) — Тошкент давлат техника университети (1998) ва Йель университети, АҚШ (2000) битирувчиси. 2016 йил ноябридан 2017 йил февралига қадар АТ ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган. Аввалроқ — 2014 йилдан — Тошкентдаги Инҳа университети ректори бўлган. 2012−2014 йилларда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси (собиқ — АКТ вазирлиги) раиси ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.