«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси ҳаво кемаларида қўнғироқ қилиш, SMS-хабарлар жўнатиш ва интернетга уланиш имкониятларини жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу «Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида кўзда тутилган.

Миллий ташувчи ҳаво кемаларида қўшимча пулли хизматларни тақдим этиш бўйича чора-тадбирлар режаси 31 мартга қадар тасдиқланиши режалаштирилган.