Ўзбекистон 1 майдан транзит бўйича ҳаракатланаётган чет эллик йўловчиларга 72 соатлик қисқа муддатли кириш визаларини беришни жорий этади. Бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида кўзда тутилган.

Ҳужжатда тасдиқланган туризм дастурлари бўйича танишув турлари учун туристларнинг аэропорт чегара ҳудудидан ташқарига қисқа муддатли (8:00 дан 21:00 гача) назорат қилинадиган (кузатиб борилувчи) чиқиши тартиби назарда тутилган.

Вазирлар Маҳкамасига икки ой муддатда ушбу бандни амалга ошириш бўйича, шу жумладан, фуқаролари келишлари билан қисқа муддатли кириш визалари бериладиган мамлакатлар рўйхатини тасдиқлашни назарда тутувчи Ҳукумат қарорини қабул қилиш топширилди.

Бу каби йўловчилардан учинчи мамлакатга авиачипта ва виза (зарурат бўлганда) мавжуд бўлиши ҳамда консуллик йиғимларини тўлаш талаб қилинади.